ХОРАЗМДАГИ ҚИРҒОҚ БЎЙИ ҲУДУДЛАРНИ ҲИМОЯСИГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилояти Амударёнинг қуйи оқимининг чап соҳилидаги текисликда жойлашган, шу сабабли қирғоқ бўйи ҳудудларида тошқинларнинг олдини олиш, аҳоли ва қишлоқ ҳўжалиги майдонларини сув босишидан асраш ва дарёда оқимни бехатар ўтказишгаалоҳида эътибор қаратилади.

Вилоятнинг Тупроққалъа туманида “Тупроққалъа массивадаги 2,7 км узунликдаги ҳимоя дамбаси ва 3 дона шпораларни реконструкция қилиш” объектида ҳозирги кунда анашундай ҳимоялаш ишлари олиб борилмоқда. Бугун тегишли ташкилот раҳбар ва бош мутахассислар ушбу объектда йиғилиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, режа ва амалдаги ишларни муҳокама этди.

Мазкур объект ишларига “Хоразмсувлойиха” МЧЖ лойиҳачи ташкилот ҳисобланиб, бош пудрат ташкилоти эса "Махсус сув қурилиш" МЧЖ ҳисобланади. Ҳозирги кунда ушбу объектга 6 та экскаватор, 1 та бульдозер, 31 та бошқа техникалар ва 47 нафар ишчи ходимлар жалб қилинган. 
 “Хоразмсувқурилиш-инвест” ДМ директори A.Қурбонбоев маълумот беришича “Хоразм вилояти Тупроққалъа массивидаги 2,7 км узунликдаги химоя дамбаси ва 3 дона шпорани реконструкция қилиш” объекти бўйича жами 21000 млн.сўм маблағ ажратилган. Ҳозирда, йиллик лимитга нисбатан 40 фоиз ишлар бажарилди. Ушбу тадбирлар натижасида 4000 гектар ер майдонлари сел сув  тошқинларидан ҳимояланади, - дейди у.
Ҳар йили тошқин ва талофатларнинг олдини олиш, дарёдаги оқимни бехатар ўтказиш мақсадида Амударё қирғоқ ҳимоя иншоотларини қуриш ва таъмирлаш бўйича Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, эксплуатация ва тегишли ташкилотлар томонидан давлат бюджети ҳисобидан катта ҳажмдаги ишлар бажарилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)