ШЕРИКЛИК АСОСИДАГИ ҲАМКОРЛИКЛАР ИЖОБИЙ НАТИЖА КЎРСАТМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун, Хива туманилаги "Р.Мадамин-2" насос станциясида давлат-хусусий шериклик асосида кластер ва фермер хўжалиги бошқарувига бериш бўйича йиғилиш ўтказилди.

"Президентимиз Фармони ва ушбу ҳужжат билан тасдиқланган “Йўл харитаси” га асосан 2023 йилда вилоятда 4 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган эди, шундан ҳозирда 39 та лойиҳа имзоланган.

Айни кунда, Урганч туманида 18 та лойиҳа доирасида 18 та насос станция “Urgench cluster” МЧЖ кластерига;
Хива туманида 20 та лойиҳа доирасида 20 та насос станция “Khiva cluster” МЧЖ кластерига;
Янгиариқ туманида 1 та лойиҳа доирасида 5 та насос станция: “Обил кўл ПК108+00”, “Обил кўл"нинг ПК125+00”, “Ески Озёрний ПК394+00”, “Эски Озёрний ПК414+00” ва “Мўлтанг” насос станциялари "Қудратли Остона Диёри" МЧЖга бериш лойиҳалари Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан хулоса олиниб, жами 39 та лойиха доирасида 43 та насос станцияларини  хусусий сектор бошқарувига бериш бўйича амалий ишлар  бажариляпти, - дейди ҳавза бошқармасининг давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва жорий этиш бўлими бошлиғи И.Искандаров.
Ҳозирда шериклик шартномаларида асосидаги ҳамкорликни кучайтиришга жиддий ёндашилиб, булар ўз ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)