Мазкур ишчи гуруҳи бугун, 25 январ куни, Хоразм вилояти Қўшкўпир туман хокимияти биносида фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашув ташкил этди. Ишчи гуруҳ аъзоларидан Сув хўжалиги вазирлигидан вакил Одилбек Шайкулов, Қўшкўпир туман хокимиятининг Қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи Отаниёз Қаландаров, Вилоят Агробанк вакили Ҳикмат Бейжоновлар томонидан иштирок этган маҳаллий фермер хўжалик раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сон қарори билан берилган вазифалар бўйича тушунтиришлар берилди.
Қарор мазмун-моҳияти, қарор доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича тўлиқ маълумот берилиб, фермерларнинг барча саволларига жавоб бердилар.