ХОРАЗМДА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИНГ ҲИСОБИ ҲАМДА МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИЛИШИ НАЗОРАТДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Республикамизда сув танқислиги кундан кунга тобора долзарб муаммога айланиб бораётган бир пайтда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали сувни тежаш, унинг ортиқча исроф бўлишига йўл қўймаслик сув танқислиги муаммосига ечим топишда ҳар биримизнинг ҳиссамиз қўшишимиз лозим.
Жорий 2024 йилнинг январь ойида жойларда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши устидан назоратни 
таъминлаш ва бу бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка таништириш ва тарғибот олиб бориш мақсадида Хоразм вилоятида Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ва бошқа сув хўжалиги тизим ташкилотлар фаол меҳнат қилмоқда. 
Жумладан, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан жойларда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши устидан ўтказилган назорат тадбирларида экин майдонларини кўллатиб суғориш, рухсатсиз ва шартнома тузмасдан,  сувни бошқариш ва ўлчаш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш каби ноқонуний ҳолатлар аниқланди. 
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида жами 618 та ҳолатлар аниқланиб, тартиббузарларга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилди. Мазкур мониторинг барча ҳудудларда амал оширилиб келинмоқда
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)