Сув хўжалиги соҳасини ҳозирги кун ёшларига суғорма деҳқончилик тарихини ва сув иншоотларни аҳамияти нечоғлик катта эканлигини билдириш ҳозирги сув хўжалиги раҳбар ва соҳа фахрийларини асосий вазифаларидандир. Буни айниқса суғорилиши мураккаб бўлган жойларда айниқса жуда муҳим аҳамият касб этади.
“Сув хўжалиги вазири ва ёшлар форуми” очиқ мулоқотда билдирилган таклифларни инобатга олиб, бугун Хоразм вилоятидаги сув хўжалиги ташкилотларида хизмат қилаётган 50 нафар фаол сувчи ёшлар ва "ТИҚХММИ" МТУ билан ҳамкорликда вилоятда амалиёт ўтаётган талабалар учун вилоятнинг асосий қисмини сув билан таъминловчи “Тошсака” каналининг бош сув олиш иншоотининг ПК0+00 ва 34-узелдаги “Полвон-Шовот” сув тақсимловчи иншоотларига экскурсия ташкил қилинди.
Экскурсия Давлатлараро Амударё ирригация каналлари бошқармасининг кўп йиллик тажрибали мутахассислари С.Латипов, О.Оллаёровлар томонидан ёш сувчиларга иншоотни қурилиш ва ишга туширилиши тарихи, техник салоҳиятлари, унда фаолият олиб борган ва ҳозирги кунда фаолият юритаётган фидойи раҳбарлар ва ишчи ходимлар ҳақида ва бошқа маълумотларни иштирокчиларга етказдилар.
Иштирокчилар катта қизиқиш ва диққат-эътибор билан иншоотни кўздан кечиришар экан, турли саволлар бериб кўпроқ маълумотга эга бўлишди.
Экскурсия сўнгида иштирокчилар ўз таассуротлари билан ўзаро ўртоқлашар эканлар уларда фидойилик руҳи ва кўзларида қувонч кўринарди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izohlar (0)
Chapqirg‘oq Amudaryo Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi
Direktor: Toirov Odilbek Raximberganovich
Elektron pochta: xz.havza@minwater.uz
Ishonch telefoni: 62 226-01-35
Fax: 62 226-01-35
Manzil: Urganch shahar, Munis Xorazmiy 1 uy.
Ish vaqti: Dushanbadan-Jumagacha soat 9:00 dan 17:00 gacha
Murojaat qoldirish