ХОРАЗМ НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ ВА ЭНЕРГЕТИКА БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси насос станцияларни эксплуатация қилиш билан шуғулланади. Бошқарма 1973йилда ташкил қилинган. Хоразмнинг сув хўжалиги соҳасини ривожида ушбу корхонанинг муносиб ҳиссаси бор. 

Ҳозирги кунда бошқарма ҳисобида 299 та насос станция, 550 насос агрегатлари мавжуд бўлиб, ушбу насос станциялар Хоразм вилоятидаги 
108,1 минг гектар экин майдонларини сув билан таьминлайди. 2023 йил мобайнида фермер хўжаликлари, агрокластер корхоналарига, деҳқон хўжаликларига ҳамда ахоли дала томорқаларини суғориш учун жами 
1512,4 млн.м3 сув бошқарма ҳисобидаги насос станциялар ёрдамида ҳайдаб чиқарилди.
- Маълумки, кейинги йилларда барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. НСЭБ доирасида республика бўйича насос станцияларидаги 518 та насос агрегати ва 807 та электродвигатель замонавий энергия тежамкорларига алмаштирилиши, уларнинг йиллик электр энергияси истеъмоли 7,6 млрд кВт.сдан 7,15 млрд кВт.с гача камайтирилиши белгиланган, - дейди бошқарма бошлиғи Бекназар Ганджаев. 2023-2024 йил қишлоқ хўжалиги экинларини кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида бошқармага қарашли 195 та насос агрегатларини куз-қиш мавсумида таъмирлаш режалаштирилган. Шу кунга қадар 141 дона насос агрегати тўлиқ таъмирланиб, ишга шай ҳолатга келтирилди.
Бугун, 19 январ куни НСЭБ Шовот туманидаги “Сохибкор”  насос станциясида навбатдаги семинарда кун режаси ва келгуси масалалар таҳлил қилинди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)