ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК МАСАЛАСИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Давлат-хусусий шериклик механизмидан дунёнинг барча ривожланган мамлакатларида иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида кенг фойдаланилади. Президентимизнинг жорий йил 10 июлдаги ПФ-6024-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси”да сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик асосида сув хўжалиги объектларини фермер, кластер ва бошқа ташкилотларга фойдаланиш учун бериш, тежалган маблағларни сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришга йўналтириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБда тизим ташкилотлари раҳбарлари ва ҳисобчилари давлат хусусий шериклик асосида хусусий сектор  бошқарувига берилган объектларнинг ҳозирги кундаги ҳолати ва киритилган  инвестициялар ҳисобидан амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, жорий йилда Хоразм вилоятида 44 та сув хўжалиги обектини давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида бошқарувга берилиши режалаштирилаётганлиги ва бу бўйича қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

Семинарда, хусусий шерикларга берилиши лозим бўлган, 43 дона насос стансиясини бошқарувга бериш бўйича олди-берди далолатномалар расмийлаштирилаётганлиги ва техник хулосалар олинаётганлигини таъкидланди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)