Унда, Сув хўжалиги вазирлигининг вакили Х.Юлдашев, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бўлим бошлиғи Ж.Болтаев, Махсус хизмат бўйича бош мутахассис Э.Хожаев, бош гидрометр Ш.Сотипов, Боғот туман ирригация бўлими бошлиғи У.Садуллаев ва маҳаллий мутахассислар, ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда 2024 йил 5 январда қабул қилинган қарорнинг мазмун моҳияти ҳамда замонавий суғориш технологияларни жорий қилиш бўйича кредитлашнинг янги онлайн “Suvkredit.uz” платформаси тўғрисида тушунчалар берилиб, иштирокчиларнинг саволларига Сув хўжалиги вазирлиги вакили ва бош мутахассислар томонидан жавоблар берилди. Айниқса, сув ресурсларидан самарали фойдаланишда сув тежовчи технологияларни кенг қўллаш ҳамда келгусида туманда сув тежовчи технологиялар қамровини янада ошириш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Сув хўжалиги вазирлиги вакили ва ҳавза бошқармасидан мутахассислар билан "Навоий ишонч гиламлар" МЧЖ заводига ташриф буюрилиб, унинг иш ҳажми ва фермерларга етказилаётган маҳсулот ва хизматлари ўрганилди.