ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ БЎЙИЧА ИШЧИ ГУРУҲИ ЖОЙЛАРГА ТАШРИФ БУЮРМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Биламизки, 2024 йил 5 январида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5-сонли қарори қабул қилинди. 
Шу муносабат билан, барча ҳудудларда, шу жумладан, Хоразм вилоятида, 2024 йил Сув тежовчи технологиялар жорий қилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, кредитлаш янги онлайн "Suvkredit.uz" платформаси тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. 
Бунда, махсус тузилган Ишчи гуруҳи, жумладан Хоразм вилоятида - Х.Юлдашев, Д.Камалов, Ж.Қодирив, И.Ортиқов, А.Қурбонов, Б.Тохиров, М.Ражаббаевлардан ташкил топган бўлиб, улар томонидан жойларда бўлиб Президент қарори мазмун-моҳияти ва унга доир барча маълумотларни батафсил бериб борилади.
Анашундай ташриф бугун, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБда ҳам ўтказилиб, сўнгра вилоятда мавжуд сув тежовчи технологиялар жорий этилиши ҳолати ва маҳаллий сув тежовчи суғориш ускуналарига хизмат кўрсатиш шахобчалари ўрганилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)