Ушбу тадбир доирасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ҳам давра суҳбати ташкил қилинди.
Унда Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳамда Шовот-Қуловот ирригация тизими бошқармаси ходимлари ҳамда Урганч шаҳар “Ҳамжиҳатлик” маҳалласи профилактика инспектори, майор Дониёр Тохирович Искандаров қатнашдилар.
Суҳбат давомида профилактика инспектори йиғилганларга гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан сўз юритилди.
Муқаддас саналган оилада аёлга нисбатан қилинган зўравонликни юртимиз келажаги учун қилинган тажовуз сифатида баҳоланиши лозимлиги, хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлаш ҳар биримиз учун ҳам фарз ҳам қарзлиги алоҳида таъкидланди.