ХИВА ТУМАНИДА ИЧКИ АРИҚ ВА ХЎЖАЛИКЛАРАРО КАНАЛЛАР БЕТОНЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИДАН

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун, Хива туманида ички ариқларни ва хўжаликлараро каналларини бетонлаштириш ишлари бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокимияти, туман прокуратураси, туман ирригация бўлими ва Махсус хизмат бўлими ҳамда ҳудуд фермерлари иштирок этиб, Хива туманидаги “Нур Жаҳонгир Мирзо” фермер хўжалигидан кесиб ўтувчи ариқларни бетонлаштириш жараёнлари билан танишилди.
Семинарда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари сўзга чиқиб сув ресурсларидан фойдаланиш йилдан-йилга долзарб муаммога айланиб бораётгани, исрофгарчилик ва йўқотишлар хаётий мисоллар орқали кўрсатилиб, уларни олдини олиш борасида кўрсатмалар ҳамда фермер хўжаликлари далаларида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тавсиялар берилди.  Туманда 2023-2024 йиллар учун 108 км ариқ, зовурлари бетонлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 4,35 км қисмида ишлар тўлиқ бажарилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)