ШЎР ЮВИШ ТАДБИРЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Биламиз айни кунларда вилоятимизда экин далаларда шўр ювиш тадбирлари амалаг оширилмоқда. Ушбу асосий мелиоратив тадбирни тўғри ва самарали амалга оширишда барча туман ва ҳудудлар кесимида Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедецияси мутахассислари томонидан кўргазмали семинарлар ташкил этилмоқда. 
Куни кеча Янгиариқ тумани Таган ҳудудидаги "Комилжон Рўзибоев" фермер хўжалигининг 23 гектар экин майдони мисолида шўр ювиш амалий семинари ўтказилиб, унда сув хўжалиги тизим ташкилотларининг туман бўлимларидан мутахассислар ва маҳаллий фермерлар иштирок этди. 
Маълумот берилишича, Янгиариқ туманида жорий мавсумда 9898 гектар шўр ювиш ишлари амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 354 гектар майдонда шўр ювиш ишлари олиб борилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)