ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ЭКИШГА ЕР МАЙДОНИ ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Шовот туман ирригация бўлими ҳозирги кунда кузги-қишги мавсумда амалга ошириладиган ишлар доирасида сув хўжалиги объектларнинг теварак атрфида ва канал бўйларидаги бўш ерларни кўкаламзорлаштириш мақсадида турли хил дарахт кўчатлари экиш ишларини олиб бормоқда. 
Ушбу ишлар “Яшил макон” дастури доирасида экилиши режалаштирилган бўлиб, мевали ва манзарали дерахт кўчатлари учун ажратилган майдонлар ўт-ўланлардан тозаланиб, ерга ишлов берилмоқда. Жумладан, “Бег-яб” каналининг ПК76+00да 100м2 майдонда беркитилган ишчи-гуруҳ томонидан барча ерни тайёрлов ишлари бошланиб майдоннни мевали ва манзарали дарахтлар экишга тайёрламоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)