БУГУНГИ СЕМИНАРДА СЎНГИ КЎРСАТГИЧЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati

Бугунги онлайн тарзда ўтган семинарда, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида қора ва рангли металл парчаларининг топширилиши, ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив объектларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Автотранспорт ва механизмлардан фойдаланиш бўлими бош механиги Ш.Ёқубов жорий йил қора металл йиғиб топшириш режаси 250 тонна бўлиб, амалда 10 октябрь ҳолатига 225,8 тонна ёки 90 фоизни ташкил қилишини, рангли металл парчаларни йиғиб топшириш бўйича эса йиллик режа 1500 кг бўлган ҳолда амалда 1510 кг, яъни 101 фоизга бажарилганлигини таъкидлаб ўтди.

2-масала бўйича ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш бўйича бош мутахассис Ж.Жуманиёзов сўзга чиқиб, жорий йилда 7 та ирригация объектларида қуриш ва реконструкция қилиш ишлари 23 фоизга; 3 та мелиорация объектларда реконструкция қилиш ишлари 98,6 фоизга, шунингдек, 24 та мелиорация объектларини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари 82 фоизга бажарилганлиги ҳақида ҳисобот берди.

Шунингдек, суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таъмирлаш-тиклаш ишлари 2022 йилда 100 фоизга бажарилган. 2022 йилда ер ости сизот сувларининг жойлашиш сатхи 152 см.дан 162 см.га, яъни 10 см.га тушишига эришилган. Ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сувдан самарали фойдаланиш мақсадида вилоятда мавжуд бўлган 235 та лазерли текислагичлар ёрдамида 35710 гектар суғориладиган экин майдонларида текислаш ишлари амалга оширилган. 

Шу қаторда, вилоят бўйича 934 та объектларнинг 36655 гектар майдоннинг ҳуқуқий ҳужжатлари мавжудлиги, 980 та 26559 гектар 95 фоиз майдоннинг Миллий географик ахборот тизими “УЗКАРД”га киритилганлиги, 79 фоиз майдоннинг кадастр паспорт ҳужжатлари тайёрланганлиги ҳамда 70 фоиз майдон Давлат кадастр рўйхатидан ўтказилганлиги каби маълумотлар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди ва масъул ходимларга топшириқлар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)