ГУРЛАН ТУМАНИДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ БЎЙИЧА ДАЛА СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1-апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-107 сонли қарорида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда мавжуд сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, жумладан қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишнинг афзалликлари бўйича жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида жорий йилнинг 25 июль куни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Гурлан тумани, Амударё қишлоғидаги “Оқмон Уста” фермер хўжалигининг 10 гектар пахта даласи мисолида кўргазмали дала семинари ташкил этилди. 
- Ушбу семинарда туман ҳокимлиги, туман прокуратура бўлими, ҳавза бошқармасининг барча туман ирригация бўлимлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари, сувни тежайдиган суғориш технологияларини ишлаб чиқарувчи корхоналар, қурувчи-пудрат ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари ҳамда тегишли соҳа вакиллари иштирок этди, - дейди Норметов Зерипбой, Чапқиргоқ Амударё ИТҲБ ишлаб чиқариш линия хизмати бўлимининг янги техника ва технологияларни жорий этиш бўйича 1-тоифали мухандис. – Кўргазмали семинар юқори савияда, барчани фаол иштирокида ўтди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)