“СУВЧИЛАР МАКТАБИ”НИНГ НАВБАТДАГИ СЕМИНАРЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ТУМАНЛАРИДА ЎТКАЗИЛМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati

Жорий йилнинг 17 июль санасидан Хоразм вилоятида “Сувчилар мактаби” доирасида ўқув семинарлар бошланди. Ушбу семинарлар Гурлан туманидан бошланиб график асосида вилоятнинг барча туманларида ўтказилиши режалаштирилган. Семинарда ТИҚХММИ миллий тадқиқот университети ва Сув хўжалиги вазирлигидан ҳамда Туркия давлатидан келган мутахассислар презентация тақдимоти орқали сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув тежамкор технологиялар ва умуман хорижий илғор тажрибалар тўғрисида тўлиқ тафсилотлар бермоқда.

- Бугун, навбатдаги семинар Боғот туманида ўтказилди ва икки кун давом этади. Унда соҳага алоқадор ташкилот ва идораларнинг раҳбар ҳамда масъул ходимлари, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Сувчилар ва фермерлар билимларини оширишда “Сувчилар мактаби” катта аҳамият касб этмоқда. Барча фаол иштироқ этиб ўзларини қизиқтирган саволларини бериб замонавий, давр талабидаги ресурс тежамкор технологияларни қўллашдаги турли тажрибалар билан танишдилар – дейди Жаҳонгир Болтаев, Чапқирғоқ Амудар ИТҲБ “Сув ресурслари ва гидрометрия хизмати бўлими” бош гидрометри. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)