1953 йилнинг 15 июль санасида Хазорасп туманида, Бабажановлар оиласида таваллуд топган Қурбанбай ака Бабажанов бугун 70 ёшни қаршилади. Қурбанбай ака, 1979 йилда Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Мухандислари Институтини тамомлаб Хоразм вилоятида “Туямўйинсувқурилиш” трести лойиха-смета гуруҳи мухандиси лавозимида ўзининг илк меҳнат фаолиятини бошлаган. Шундан сўнг, 1980-1984 йилларда вилоятда Тўямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси катта мухандиси, 1999-2001 йилларда “Ўздавсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси Хоразм вилояти бўйича нозири, сўнгра 2001-2002 йилларда Хоразм вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг Сув хўжалиги масалалари бўйича 1-ўринбосари, ҳамда 2002 йилдан буён Тумўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ўз меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.
Биламизки, Туямўйин сув омбори қурилиши 1970 йилларда бошланиб, 1982 йилда ишга туширилган. Туямўйин гидроузели 20 тадан ортиқ гидротехник ва ўта мураккаб тузилишли иншоотлар ҳамда 4 та сув омборларидан иборат бўлиб, иншоотларнинг аксарият қисми Туркманистон давлати ҳудудида жойлашган, ўта муҳим ва тоифаланган объектлар қаторига киритилган. Гидроузел Амударёнинг чап ва ўнг соҳилларига сув чиқаришни таъминлайди. Шундай йирик гидротехник иншоотини барқарор ривожида ва албатта Республика Сув хўжалиги соҳасининг равнақига хисса қўшишда давом этиб келаётган Қурбанбай ака Бабажановга бундан кейинги иш фаолиятларида ҳам ривожлар тилаймиз. Чапқирғоқ Амударё Ирригация Тизимлари Ҳавза Бошқармаси ва унинг тасарруфидаги барча ташкилот ходимлари Сизни таваллуд айёмингиз муносабати билан самимий тилакларини билдириб қолади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izohlar (0)
Chapqirg‘oq Amudaryo Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi
Direktor: Toirov Odilbek Raximberganovich
Elektron pochta: xz.havza@minwater.uz
Ishonch telefoni: 62 226-01-35
Fax: 62 226-01-35
Manzil: Urganch shahar, Munis Xorazmiy 1 uy.
Ish vaqti: Dushanbadan-Jumagacha soat 9:00 dan 17:00 gacha
Murojaat qoldirish