ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИК ЕРЛАРИ ҚЎШИМЧА ДАРОМАД ОЛИШДА ЯХШИ САМАРА БЕРЯПТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati

Боғот туман ирригация бўлимининг ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш орқали озиқ-овқат маҳсулотларини янада ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилаяпти. Жумладан, ёрдамчи хўжалик учун ажратилган жами 10.6 гектар майдонда турли хил қишлоқ-хўжалик экинлари, полиз экинлари ва мевали дарахтлар етиштирилади. Қолаверса, ғалла ва бошқа бошоқли экинларни ҳам етиштириш ташкил этилган бўлиб, ҳар йилги ҳосилдан Боғот туман ирригация бўлимининг раҳбарияти томонидан барча ишчи-ходимларга тарқатилиб келинмоқда. 

Шу кунларда, хўжалик ерларидан олинган ғалла ҳосилидан бир қоп буғдой ва бир қутидан олма дарахти меваларидан барча ходимларга тарқатилиб рағбатлантирилди. 



- ёрдамчи хўжалик ерлари бўш қўйилмайди, ҳар фаслнинг ўзига хос экинининг ҳосилидан ходимларни рағбатлантиришда ва бўлимимизни ривожлантиришда фойдаланамиз –деб таъкидлади Боғот тумани ирригация бўлим бошлиғи Умрбек Садуллаев.

Умуман олганда, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ва унинг тегишли ташкилотлари доирасида ташкилотни ривожлантириш ва ишчи-ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, уларни қўшимча рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор берилганлиги диққатга сазовордир. 


Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

 




Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)