27 ИЮНЬ – МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Охирги йилларда мамлакатимизда матбуот хизмати фаолияти сезиларли даражада шаклланиб, матбуот хизмати ходимларига кенг ваколат ва имкониятлар берилди. Ҳар бир давлат ташкилотининг белгиланган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда, ўша ташкилот фаолиятини кенг оммага ёритиб боришда Матбуот котиби лавозимлари тайинланган.

Шу жумладан, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг ҳузуридаги барча бўлим ва ташкилотларининг Хоразм вилояти сув хўжалиги соҳасидаги фаолиятлари билан таништиришда матбуот котиби Хилола Машарипова зиммасига топширилган.

- Мен ҳавза бошқармасида 2021 йилдан бери матбуот котиби лавозимида фаолият юритиб бошқарманинг очиқлигини таъминлаш ва умуман Хоразм вилоятининг сув хўжалиги соҳасига тааллуқли барча ислохотлар натижаларини ёритишда ва аҳолига етказишда хисса қўшиб келаётганимдан хурсандман. Бундан кейин ҳам соҳа вакили сифатида вилоятда сув хўжалиги соҳасини ёритиш, сувчиларнинг машаққатли меҳнатларини акс эттириш, сув хўжалигини ривожлантиришда ўз ҳиссамни қўшаман деган умиддаман. Ушбу кунда алоҳида эътибор қаратиб совға-саломлар билан тантанали равишда қутлаган раҳбариятимга ва хамкасбларимга ўз ташаккуримни билдириб қоламан - Хилола Машарипова Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот котиби. 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)