ВИЛОЯТДА ШПОРАЛАР РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati

Шу кунларда, Хоразм вилоятининг "Питнаксувқурилишинвест" давлат муассасаси ташкилоти томонидан шпора ва банкетларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Жами 18 нафар ишчи-ходимлар самарали фаолият юритаётган ушбу ташкилотда айни кунларда, Тупроққальа туманининг Гурлан ва Хазорасп ҳудудларидаги 1-банкет ва 5-шпораларни реконструкция ишлари бошланди. Бу иккита объектда 2 та экскаватор, 2 бульдозер, 2 та кран ва 2 та автосамосвал ёрдамида 11 нафар мутахассислар ишларни олиб бормоқдалар.

- Ҳозирда "Питнаксувқурилишинвест" доирасида нафақат шпоралар реконструкцияси ишлари балким мелиоратив тадбирларга ҳам ҳисса қўшилмоқда. Жумладан, Боғот туманидаги Гулзор МФЙ Девонкўл коллекторига қуювчи 2,5 км ички заҳкашларни тозалаш ҳисобига аҳоли дала томорқаларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаб, ҳосилдорлик ошишига эришиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишларга 6 нафар ишчимиз, 1та бульдозер, 1та кран, 1та экскаватор жалб этилган – дейди Рўзибой Хасанов "Питнаксувқурилишинвест" техник назоратчиси.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)