Хоразм вилоятида сув хўжалиги ташкилотларида муқобил энергия манбаларини жорий қилиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унга тегишли бир нечта ташкилотларда ҳозирги кунга қадар жами бир йиллик истеъмол қилинадиган электр энергияси 277 минг кВт.с бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ишлар барча бўлинмаларда ишлар давом этмоқда.
- Таъкидлаш керакки, қуёш панеллари электр энергияси билан текинга таъминлайдиган тизим ва у ресурс тежамкор технология сифатида давлатимиз томонидан уни қўллашга субсидиялар ажратилган, бу жуда катта рағбатлантириш деб биламан. Энг асосийси, ушбу қурилма атроф-муҳитга безарар ҳисобланиб, узлуксиз электр энергияси билан таъминлайди – дейди Насос станциялари ва энергетика бошкармасининг Электротехника жиҳозларини таьмирлаш ва улардан фойдаланиш бўлими мухандис энергетиги Сарвар Султонов.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати