ҚЎШКЎПИР ТУМАН ИРРИГАЦИЯ БЎЛИМИ ТАСАРРУФИДАГИ ОБЪЕКТЛАРГА ТАШРИФ БУЮРИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati

Қўшкўпир туманида бажарилаётган ишлар билан танишиш мақсадида жойларга ташриф буюриб Қўшкўпир туман ирригация бўлимининг Сув тежовчи технологиялар мутахассиси Жасурбек Атаджанов билан ҳам суҳбатлашдик. 


- Қўшкўпир туманида ишлар режага мувофиқ бажарилиб борилмоқда. Мисол учун, каналлар соз ҳолатини таъминлаш ишлари, сув тежамкор тизимини кенг жорий этиш бўйича гапириб ўтадиган бўлсак, туманда жами 27 та канал мавжуд бўлиб, уларнинг умумий узунлиги 220.7 километрни ташкил этади. Ҳозирги кунда ушбу туманнинг “Тўғай ёп”, “Маст ёп”, “Хонобод-3”, “Мустақиллик”, “Эски Хонобод” каналларини экскаватор билан қазиш ишлари якунлади. Айни кунларда қазиш ва тозалаш ишлари “Қўрпкўл” каналида амалга оширилмоқда – дейди мутахассисимиз. 
Шу билан бирга, Қўшкўпир туманида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилган. Жумладан, яқинда Ўзбекистон худудидаги "Ортиқ Механик ва "Саттор Эшчон" фермерларида жами 20 гектар майдон ишга туширилиб, ҳозирда экин далаларида суғориш ишлари ушбу сув тежамкор технологияси орқали амалга оширилмоқда. Қолаверса, "Қўшкўпир Кластер" МЧЖ корхонасига тегишли пахта ер майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини монтаж ишлари якунланиш арафасида.

Маълумот учун, жорий йилга томчилатиб суғориш тизими 1406 гектарга жорий этиш режалаштирилган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)