Айни кунларда вилоятимизнинг барча туманларида ташкил этиб келинаётган томчилатиб суғориш тизимига бағишланган кўргазмали дала семинар бу гал вилоятнинг Хонка туманидаги Олажа ҳудудида жойлашган «Xorazm tex» МЧЖ кластер даласининг 27 гектар пахта даласида ўтказилди.
Семинарда Хонка туман хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбар ва мутахассислари, Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази олимлари, маҳаллий фермер хўжалик ва кластер рахбарлари ҳамда сув истеъмолчилари иштироқ этдилар.
- Семинарда мутахассис ва илмий ходимлар томонидан сув тежашнинг томчилатиб суғориш усули амалиётга кенг татбиқ этилиши муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида алоҳида қайд этиб ўтилиб, ушбу тизимда ўғит ва сувни экин илдиз қатламига самарали етказилиши тўғрисида маълумотлар берилди ва тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олдилар – дея таъкидлади Тохир Хўжаниязов, Хонка туман ирригация бўлими бошлиғи.
Маълумот учун, жорий йилга Хонка туманида томчилатиб суғориш технологиясини 1612 гектар майдонга қўллаш режалаштирилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати