Тез кунларда старт бериладиган “Сувчилар мактаби” ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Сув хўжалиги вазирлиги, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ва “Агробанк” АТБ томонидан ташкил этилган бўлиб, республика бўйлаб қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларининг вакилларига сувдан самарали фойдаланиш орқали юқори ҳосилдорликка эришишни ўтгатиш мақсад қилинган.
Тошкент шаҳрининг Агро-банк бошқармасида 26-27 май кунлари “Сувчилар мактаби”нининг ташкилий масалаларига қаратилган икки кунлик семинар ўтказилиб унга республикадан соҳа мутахассислари таклиф этилди.
Хоразм вилоятининг сув хўжалиги соҳа вакиллари, жумладан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг “Сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни жорий қилиш бўлими” бошлиғи Элёр Нурметов ҳам ушбу семинарда иштироқ этиб қайтди.
- “Сувчилар мактаби”да ривожланган хорижий мамлакатларнинг амалиётидаги инновацион технологиялар, янги тажрибалари билан таништириш орқали мактаб аъзоларининг фаолияти такомиллаштириб борилади. Ушбу мактабда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари раҳбарлари, сувчилари, махсус хизмат ходимлари асосий иштироқчилари ҳисобланади – дейди Элёр Нурметов.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати