Бугун "Чапқирғоқ Амударё" ИТҲБ ҳавза бошқармасининг Тупроққалъа туман ирригация бўлими томонидан туманнинг Мирзо Улуғбек ҳудудида жойлашган "Питнак тепа қум" фермер хўжалигининг 15 гектар пахта даласида томчилатиб суғориш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Тупроққалъа туман ирригация бўлим бошлиғи Қахрамон Сеттиевнинг ҳабар беришича ушбу томчилаб суғориш технологияларини жорий этишнинг авзалликлари ва амалга ошириш механизмларига бағишланган дала семинарида мутахассислар ва илмий ходимлар томонидан маҳаллий иштироқчиларга ушбу тизимнинг фойдали томонлари ва тўғри қўллашдаги тавсиялар берил ўтилган. Жумладан, ушбу тизимда ўсимликларнинг сувга бўлган талабига мос равишда сув берилиши, тупроқдан сув кам буғланиши, бегона ўтлар чиқмаслиги, сув тупроққа бекорга сингиб кетмаслиги, моддий ресурслар сарфи ва қўл меҳнати камайиши, сув ва ўғитларни тўғридан-тўғри илдиз қатламга етказиб бериш осонлашиши ва албатта 60 фоизгача сув тежалиши кабилар гапириб ўтилди.
Семинарда томчилатиб суғориш тизими ишга туширилиши жараёнлари амалда кузатилиб, иштироқ этган сув истеъмолчилари ва соҳа мутахассислари ўзаро муҳокамалар этдилар.
Маълумотларга кўра, жорий йилда Тупроққалъа туманида томчилатиб суғориладиган дала майдонлари яна 400 гектарга кўпаяди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izohlar (0)
Chapqirg‘oq Amudaryo Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi
Direktor: Toirov Odilbek Raximberganovich
Elektron pochta: xz.havza@minwater.uz
Ishonch telefoni: 62 226-01-35
Fax: 62 226-01-35
Manzil: Urganch shahar, Munis Xorazmiy 1 uy.
Ish vaqti: Dushanbadan-Jumagacha soat 9:00 dan 17:00 gacha
Murojaat qoldirish