Сув танқислиги тоборо кучаяётган бир пайтда сув тежамкор технологияларни ўрни ва аҳамияти нечоҳлик катта эканини кўрмоқдамиз. Хусусан, сув истеъмолчилари томчилатиб суғориш тизимига ўтиш сув, ўғит, меҳнат каби ресурслари иқтисод қилишнинг самарали ечими эканлигига амин бўлмоқдалар.
Бугун Хазорасп туманининг Янгибозор ҳудудидаги “Хазорасп текстил” МЧЖнинг 33 гектар пахта далаларида томчилатиб суғориш бўйича билим ва тажрибаларни оширишга қаратилган навбатдаги кўргазмали семинар ташкил этилди.
Семинарда иштироқ этган туман ҳокимияти, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва Хазорасп туман ирригация бўлими раҳбарлари ва мутахассислари, Сув хўжалиги вазирлигининг вакиллари, ИСМИТИ, СМИТМ илмий ходимлари сув истеъмолчилари ва худуд ахолиси иштироқ этиб, томчилатиб суғоришнинг афзалликлари ва ундан тўғри фойдаланиш бўйича соҳа мутахассислари, илмий ходимлар ва сув исътемолчилар билан биргаликда масалага доир ўзаро муҳокамалар, савол-жавоблар бўлиб ўтди.
- Сув тежамкор тизимини кўллашда тажрибали фермерлар ўзларининг ютуқлари билан энди қўллашни режалаштираётган фермерлар билан ўртоқлашдилар ва керакли маслаҳатларни бердилар. Хурсанд қиладиган томони шундаки, сув истеъмолчиларида томчилатиб суғориш тизимини қўллашга қизиқишлар жуда катта бўлябди. Бугунги семинарда барча қатнашувчилар билан бирга 33 гектар пахта даласи мисолида тизимни ишга туширдик – дея таъкидлади Ҳазорасп тумани ирригация бўлими бошлиғи Сарварбек Матқурбонов.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати