ОЛИМЛАР ТОМОНИДАН ИЛМИЙ-ТЕХНИК КУЗАТУВ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилоятининг Хива туманида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш юзасидан туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ходимлари, “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети профессори Б.Матёқубов ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Хоразм минтақавий маркази директори О.Эшчановлар иштирокида илмий-техник кузатув ишлари олиб борилди. 
Тадбир давомида қуйидаги фермер хўжаликларига ташриф буюрилди:
1. “Қадам Жигилдак” ф.х. - ғўзани томчилатиб суғориш (Хитой технологияси – “Шинжон” усули) орқали суғориладиган майдон 8,8 гектар; қурилишни амалга ошираётган ташкилот “Чексиз макон” бўлиб, шартнома имзоланган. 
2. “Отабек” ф.х. - ғўзани томчилатиб суғориш (Хитой технологияси – “Шинжон” усули) орқали суғориладиган майдон 5 гектар; қурувчи ташкилот: “Агроҳосил таъминоти” МЧЖ. 
3. “Фурқат” ф.х. – “Сувчилар мактаби” томонидан ғўзани томчилатиб суғориш (Хитой технологияси – “Шинжон” усули) орқали суғориладиган 16 ва 12,8 гектар ер майдонларда кузги ғалла учун ёмғирлатиб суғориш тизими жорий этилиб, ишга туширилган. Ҳозирда томчилатиб суғориш тизмини мавсумга тайёрлаш бўйича ишлар бажарилмоқда.  
Кузатув ишлари давомида олимлар томонидан фермерлар томонидан берилган саволларга атрофлича маълумот ва илмий-амалий тавсиялар берилди.

Маълумот ўрнида2026 йилда Хива туманида умумий ҳисобда 2 651 гектар экин майдонида сув тежовчи технологиялар жорий этилган бўлиб, шундан: томчилатиб суғориш 140 гектар, ёмғирлатиб суғориш 30 гектар, дискрет суғориш 75 гектар, эгилувчан қувурлар билан суғориш 40 гектар, плёнка тўшаб суғориш 125 гектар ва лазер текислаш 2 241 гектарни ташкил этади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)