Лойқа ва бошқа ахлатлар сув оқимини тўсиб қўйиши мумкин. Ҳавзаларни тозалаш эса сув оқимини тармоқ орқали самарали ҳамда бир меъёрда ўтишига ёрдам беради.
Шу муносабат билан вилоятимиз ҳудудларида туманлардаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари томонидан ушбу тадбирлар махсус техникалар ёрдамида амалга оширилмоқда.
Хусусан, Гурлан туманидаги “Кенгесбаев” канали лойқадан тозаланмоқда. Канал узунлиги 3,7 км бўлиб, шу кунгача 1,8 км қисмида ишлар якунланди. Туман бўйича каналларни тозалаш режаси 71 км, мавсум бошидан буён 67,5 км тозаланди.
Шунингдек, Янгиариқ туманидаги 15 км узунликдаги “Оқ мачит” каналида; шундан 8,7 км қисмида тозалаш режалаштирилган бўлиб, бугунгача 7,1 км тозаланган. Туман бўйича режа 71,1 км, 60,9 км қисмида ишлар тугатилган. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





