Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, сув танқислиги муаммосининг ягона тўғри ечими сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ва ариқларни бетонлаш ҳисобланади.
Шу муносабат билан кузги-қишки тадбирлар доирасида вилоятимиз туманларидаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари томонидан ички каналларни бетонлаш жадаллик билан олиб борилмоқда. Шу ўринда айтиш жоизки, бу тадбирлар муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Бетонлаш жараёнлари ўз навбатида тармоқларда сув оқимининг тезлашишини ва шу орқали чекка ҳудудлардаги ер майдонларигача уни етиб боришини таъминлайди.Маълумот ўрнида, вилоят бўйича 2025-2026 йиллар кузги-қишки тадбирлар доирасида бетонлаш режаси 280 км белгиланган бўлиб, бугунгача каналларнинг 161,8 км қисмида ишлар якунланган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





