
Айни кунларда Янгиариқ туманининг 1 258 гектар ер майдонини сув билан таъминловчи, умумий узунлиги 6.5 км бўлган “Остона” канали бетонланмоқда.
Шунингдек, Урганч туманида ташкил этилаётган “Экобоғ” ҳудудининг 21 гектар ер майдонини суғориш учун хизмат қилувчи 1,2 км узунликдаги янги канал туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан бетонланмоқда. Бугунгача каналнинг 1 км қисмида ишлар якунланди. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





