СУВ ХЎЖАЛИГИДА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Президентимиз ташаббуслари билан қишлоқ ва сув хўжалигида йўлга қўйилган Шинжон тажрибасини Ўзбекистон шароитига мослаштириш бугунда ўз самарасини бермоқда. Хоразм вилоятида ҳам жорий этилиши бошланган мазкур тажриба асосида пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан унинг афзалликларини англаган ҳолда ўз далаларига томчилатиб суғориш технологияси жорий этилмоқда.
Хусусан, Урганч туманидаги “Тўмарис Нур” фермер хўжалигининг 52 гектар, шу билан бирга, Янгиариқ туманидаги “Самара универсал сервис” фермер хўжалигининг 17 гектар ва “Буюк замин равнақи” масъулияти чекланган жамиятининг 20 гектар пахта экин майдонларига Шинжон усулида томчилатиб суғориш технологияси ўрнатиш бўйича қувурлар ётқизиш ишлари бошлаб юборилган. 
Шинжон моделида суғоришда сув тежамкорлиги, ўсимликка минерал моддаларнинг аниқ меъёрда берилиши ва кўсаклар очилишининг бир вақтда кечиши таъминланади. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)