
Мазкур объект бўйича режа 4 км қилиб белгиланган бўлиб, бир кунда 50 куб бетон сарф қилинмоқда. Ҳозирда каналнинг 200 метр қисмида ишлар бажарилган.
Шунингдек, Урганч туманидаги “Қазақ яб” каналининг аҳоли яшаш пунктидан ўтадиган 1 км қисмида ҳам бетонлаштириш олиб борилмоқда. Ушбу ишларга 4 та экскаватор ва 3 та юк машиналари техник хизмат кўрсатмоқда.

Мазкур тадбирлар натижасида 2 870 га экин майдонларига сув етказиб берилиши таъминланади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






