ВАЗИРНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Хоразм вилояти Хива туманида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Унда вилоят ва туман сув хўжалиги ташкилотларининг раҳбарлари ва мутахассислари, туман ҳокимлиги, фермерлар, сувдан фойдаланувчилар, фуқаролик жамияти институти вакиллари иштирок этди. 
Сув хўжалиги вазири ўз сўзида ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан мамлакатимиз сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳани янада такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. 
Сайёр қабулда иштирокчилар томонидан асосан экинларни суғориш, фермер хўжаликларининг ички насосларида электр энергияси харажатлари ва ажратилган лимитлар бўйича имтиёзлар, канал ва ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш ҳамда қўшимча сув лимити ажратиш каби йўналишларда мурожаатлар келиб тушди.
Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларда кўтарилган барча масалалар назоратга олиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)