“БЕШАРИҚ” КАНАЛИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йил 13 февраль куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Боғот туманидаги “Бешариқ (Р-5)” каналининг ПК100+00даги гидроиншоотида Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассилари ҳамда объект ишчилари иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги ПФ-74-сонли Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятлари тушунтирилди ҳамда ушбу Фармон билан Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасини юқори, ўрта ва қуйи бўғинларда ишларни ташкил қилиш белгилаб берилганлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, иштирокчиларга коррупцияга қарши курашнинг қонунчилик асослари бўйича маълумотлар берилди ҳамда уларга меҳнат фаолиятлари давомида манфаатлар тўқнашуви ва коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи вазиятларни олдини олиш юзасидан кўрсатмалар берилди. 
Шунингдек, гидротехник иншоотнинг хавфсизлиги ва техник ҳолати ўрганиб чиқилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)