Учрашувда компаниянинг “AKTIV PLUS” биомаҳсулоти Хоразм вилояти, Хива туманидаги “Раҳимберган Ҳожи Анбар” фермер хўжалигининг 3 гектар ер майдонида 2025 йилда ер шўрини ювмасдан туриб қўлланилганлиги ва фақат биомаҳсулотни ерга пуркаб сепиш орқали 1 куб метргача сув сарфлаб пахтадан 51 ц ҳосил олинганлиги, қолаверса, шўр ювишга сарфланадиган сув миқдори иқтисод қилиниши тўғрисида маълумот олинди.
Шунингдек, жаноб Ким Хоразм вилоятида ушбу биомаҳсулот захираси яратилганлигини ва бундан ташқари Республикамизнинг кўпгина ҳудудларида бу маҳсулот қўллаб синалганлигини билдирди. Ушбу маҳсулотни вилоятимизда кейинчалик кенг жорий қилиш мақсадида компания вакилига Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Хоразм минтақавий маркази томонидан ҳамкорликда ишлаш таклифи берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





