ШОВОТ ТУМАНИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Шовот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида ишчи-ходимлар иштирокида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бош мутахассиси Ж.Болтаев томонидан семинар ўтказилди. Унда муассаса фаолиятига оид масалалар таҳлили кўриб чиқилди.
Семинарда ҳукуматимизнинг соҳага доир қарор ва фармонлари мазмун-моҳияти ҳамда ушбу ҳужжатлар орқали сув хўжалиги ташкилотларига юклатилган топшириқлар тўғрисида тушунтиришлар, шу билан бирга, “suvhisobi.uz” платформаси бўйича тегишли маълумотлар берилди.
Бундан ташқари Сув кодекси юзасидан ходимлар ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)