ЯНГИАРИҚ ТУМАНИДА СУВДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАРНИ БЕТАЛОФАТ ИШЛАТИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “Қўриқтом” каналининг ПК103+00 қисмидаги гидроиншоотда Полвон-Ғозовот ирригация тизими бошқармаси, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари ҳамда аҳоли ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди. 
Иштирокчилар Президентимизнинг сувни тежашга қаратилган қарор ва фармонлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирилди, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Шу билан бирга, “сув текин эмас” деган ғояни истеъмолчиларга етказиш муҳимлиги таъкидланди.
Сўнгра инспекция бош мутахассиси М.Якубов объектда сув ҳисоб-китобини юритиш бўйича журналларни кўздан кечирди ҳамда баҳор-ёз фасли кириб келиши билан тошқин сувларини беталофат ўтказиш мақсадида масъул ходимлардан иборат туну кун навбатчилик ташкил этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.

Маълумот ўрнида: ушбу гидроиншоот 1974 йилда қурилган бўлиб, 2 та ровоқдан иборат. Сув ўтказиш қобилияти 14 м³/сек.; туманнинг 3 526 гектар ер майдонини сув билан таъминлайди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)