ТЕХНИКУМ БИТИРУВЧИЛАРИГА ДИПЛОМЛАР ТОПШИРИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилоятидаги Қўшкўпир агротехнологиялар техникумида жорий йилнинг 24 январь куни дуал таълим бўйича "Автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш" ва "Насос станциялари ва насос қурилмалари машинисти" йўналишлари битирувчиларига диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди. 
Тадбирда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Кенжаев ва Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Эгамов ҳамда фахрий устоз С.Қурбоновлар қатнашдилар. Тадбир бошида сўзга чиққан мураббий-устоз Д.Кенжаев битирувчиларни ушбу кун билан табриклар экан, улар бу даргоҳда эгаллаган назарий ва амалий билимларини юртимиз сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўлида қўллаган ҳолда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшишларини тилаб қолди.  
Шу билан бирга, тадбир давомида ўқув жараёнларида фаол иштирок этган ўқувчилар ташаккурнома билан тақдирландилар.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)