Хусусан, Гурлан тумани “А.Навоий” ҳудудининг 180 гектар майдонига хизмат қилувчи, 1,5 км узунликка эга ички ариқ туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан бетонланмоқда. Бетонлаш жараёнига 2 та бетонқоргич, 1 та экскаватор ҳамда 50 нафар ишчи кучи жалб этилган бўлиб, ҳозиргача ариқнинг 820 метр қисмида ишлар якунланди.
Шу билан бирга, Давлат дастурига киритилган Хива туманидаги “Хумбуз” каналида ҳам бетонлаш ва тупроқ ишлари кластер ташкилотлар томонидан қизғин давом эттирилмоқда. Ушбу объектнинг умумий узунлиги 3,3 км бўлиб, бугунга қадар унинг 2 км.дан ортиқ қисми бетонланди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





