КУЗГИ-ҚИШКИ ТАДБИРЛАР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилоятининг Хонқа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси тасарруфида жами 155,9 км узунликдаги хўжаликлараро каналлар мавжуд бўлиб, улар ҳудуддаги аҳоли томорқалари ва фермер хўжаликлари ер майдонларини суғоришга хизмат қилади. 
Ушбу каналлар хизмат муддатини узайтириш, улардан оқиб ўтувчи сув оқимини тезлаштириш ва сувнинг ўзанга сизиб кетишини олдини олиш орқали сув сарфини камайтириш мақсадида бетонлаш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, ҳудуднинг 2 750 гектар майдонини сув билан таъминловчи “Мадир ёп-1” канали ҳозирда Давлат дастури асосида пудратчи ташкилот томонидан бетонланмоқда. Ушбу канал умумий узунлиги 13,1 км бўлиб, бугунгача 8 километрдан ортиқ қисмида ишлар якунланган. Бетонлаш ишлари махсус техникалар жалб қилинган ҳолда аҳил жамоа ёрдамида жадаллик билан бажарилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)