Ушбу байрам муносабати билан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Хоразм вилояти, Урганч шаҳар қўриқлаш хизмати ходимлари – подполковник Д.Юсупов ҳамда катта лейтенант М.Саидовлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашув чоғида Ватанимиз Қуролли кучлари тарихи, она юрти истиқболи йўлида хизмат қилган аждодларимиз ва хизмат қилаётган замондошларимиз ҳақида сўз борди.
Иштирокчиларни байрам билан табриклаб, ўз нутқини тугатар экан, подполковник Д.Юсупов шундай деди: “Биз фарзандларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашимиз зарур, чунончи, бу байрам нафақат ҳарбийлар учун, балки юрт тинчлигини сақлашга ҳисса қўшаётган ҳар бир ватандош учун ҳам қадрли байрамдир”.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





