Айни кунларда ушбу дастурга асосан Хоразм вилоятининг тўртта туманидаги, умумий узунлиги 52,1 км бўлган каналларда бетонлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда. 
Булар:- Хонқа туманидаги “Мадир яб-1”;
- Боғот туманидаги “Қалъажиқ”;
- Хива туманидаги “Хумбуз”;
- Ҳазорасп туманидаги “Пичоқчи”, “Оталиқ”, “Бешта” ва “Тўртта” каналлари.

Давлатимиз томонидан олиб борилаётган бундай хайрли ишлар натижасида суғориладиган ерларни кафолатли сув билан таъминлаш, сувнинг беҳуда йўқотилишини олдини олиш ҳамда каналларнинг узоқ муддатли ва самарали хизмат қилишига эришилади.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





