СУВ ТЕЖОВЧИ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҚАМРОВИНИ КЕНГАЙТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ СЕМИНАРИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati

Дунёда сув танқислиги муаммоси ҳал этилаётган бир пайтда сув тежовчи суғориш технологиялари замонавий фермерлик ва агрономияда муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг қўлланилиши, нафақат ресурсларни тежаш, балки маҳсулдорликни ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун ҳам зарурдир.

Шу муносабат билан Чапқирғоқ Амударё иригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда Боғот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари томонидан туманнинг “Ўзбекистон” ҳудудида жойлашган “Дилшод” фермер хўжалигида Қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари, Агробанк вакили ва фермерлар иштирокида тарғибот учрашуви ташкил этилди.

Тадбир аввалида Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди. 

Сўнгра фермерлар фаолиятида сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари, қўллаш усуллари ва самарадорлиги, шу билан бирга, уларни жорий этишда давлатимиз томонидан ажратилаётган субсидиялар, айнан, suvkredit.uz” ва “agrosubsidiya.uz” порталлари хусусида маълумотлар берилди. Булар эса ўз навбатида молиявий харажатларни камайишига олиб келиши ва шу орқали фермерларимизни экологик барқарорликни таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишлари таъкидлаб ўтилди.

Мутахассислар чиқишларини қизиқиш билан тинглаган иштирокчилар ўзлари учун муҳим бўлган масалалар юзасидан ҳам маълумотларга эга бўлишди.

 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)