ХИВА ТУМАНИ БАЛИҚЧИ-ФЕРМЕРЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилояти, Хива туманининг Саёт қишлоғида жойлашган балиқчиликка ихтисослашган “Одилбек Аброр инвест” фермер хўжалигида ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда тумандаги балиқчилик билан шуғулланувчи фермерлар иштирок этишди. 
Семинарда мамлакатимизда балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг замонавий ва инновацион услубларини жорий этган ҳолда ҳажмларини ошириш, соҳани тартибга солиш бўйича бир қатор қонун ҳужжатлари билан таништирилди. Жумладан, Президентимизнинг 2018 йил 6 ноябрдаги “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4005-сонли Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Шу билан бирга, балиқчилик хўжаликларига бириктирилган сув ҳавза майдонларидан самарали фойдаланиш, сув олиш қулоқларини жиҳозлаш ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси билан сув олиш бўйича шартномалар тузиш, сув ҳисоб-китобини юритиш масалалари, шунингдек, ресурс тежамкор технологиялар ва инновацияларни кенг кўламда жорий қилиш тарғиб этилди ҳамда бу борада давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар борасида кенг кўламли маълумотлар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)