СИЗ БУНИ БИЛАСИЗМИ?

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Шовот канали — Ўзбекистоннинг Хоразм ва Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятларидаги республикалараро магистраль канал. Тошсоқа каналининг 34 км қисмида қурилган узелдан бошланади. Узунлиги 150 км (Ўзбекистонда 78 км, Туркманистонда 72 км). Сув ўтказиш имконияти 210 м³/сек. (Байрамсоқа, Машинёрган ва Қорамазисоқа каналларидан олинган сув билан бирга). 
Aсосан шарқий-ғарбий йўналишда шимолга бир оз қиялик билан оқади. Хоразм вилоятининг Хонқа, Урганч, Шовот туманларида 37 минг гектар ва Тошҳовуз вилоятида 75 минг гектар ерлар суғорилади. 1940 йилгача канал Aмударёнинг чап соҳилида ўзининг бош сув олгичига эга бўлган. 1940 йилда узунлиги 14,6 км бўлган туташтирувчи канал орқали Тошсоқа каналига уланди. Шовот канали 3 тўғон иншоот, 1 охирги тақсимлагич узелига эга. Канал Хоразм вилоятининг маркази бўлган Урганч шаҳридан ҳам оқиб ўтади.

Тарихий босқичлар: Ушбу канал Эски Вадоқ канали ўрнида Хоразм хони Анушахон томонидан 1681-1682 йилларда Амударёдан қаздирилган. Дастлаб уни “Шоҳобод”, яъни шоҳнинг обод қилинган жойи ёки “Пурфайз”, яъни серфайз деб аташган. Кейинчалик маҳаллий талаффуздан келиб чиқиб “Шовот” номига айланган. Даставвал майдонларни суғориш учун каналда чиғирдан фойдаланилган. 1939-1940 йилларда канал реконструкция қилинади ва Тошсоқа канали билан боғланиб, Тошсоқа тизимига қўшилган.

Шовот канали Хоразм тарихи ва қишлоқ хўжалиги билан чамбарчас боғлиқ бўлган қадимий ва стратегик аҳамиятга эга магистраль канал бўлиб, асрлар давомида ҳудуднинг ривожланишига катта ҳисса қўшган.

Қизиқарли маълумотлар: Шовот тумани ҳам айнан шу канал номидан олинган. “Шовот” сўзи Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида “сувга тушмоқ” маъносида ҳам ишлатилади.

Манба: https://uz.wikipedia.org/wiki/Shovot_kanali


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)