СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИНИ БЕТОНЛАШ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги “Сув йўқотилишининг олдини олиш ҳамда ирригация тармоқларини яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 660-сонли қарорига асосан Хоразм вилоятида 2025-2026 йилларда янгидан бошланувчи 52,062 км узунликда каналларни бетонлаштириш учун 57,504 млрд сўм маблағ ажратилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш билан бир вақтда каналда бетонлаштириш ишлари олиб бориш белгиланган. 
Шунга асосан вилоятимизнинг Хонқа, Хива, Боғот ва Ҳазорасп туманларида йил бошидан белгиланган ишлар режаси ижросини амалга оширилиши бошланди. 
Махсус ишчи гуруҳи ҳозирданоқ ишга киришиб, жалб этилган механизмлар ёрдамида ишлар бошлаб юборилган.
Мазкур тадбирлар натижасида вилоятимиздаги 12 882 гектар ер майдонларини сув таъминоти яхшиланишига ва истеъмолчиларга ўз вақтида сув етказиб берилишига эришилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)