
Шу муносабат билан Хоразм вилоятининг Хива, Қўшкўпир, Шовот ва Гурлан туманларида кластер ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Унда вилоят ва туманлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари иштирок этишди.
Семинар кузги-қишки тадбирлар доирасида амалга ошириладиган ишлар, хусусан, экин далаларида шўр ювиш, каналларни тозалаш ва бетонлаш ҳамда сув тежовчи суғориш технологияларни жорий этиш масалаларига қаратилди.
Тадбир бошида вилоятимиз сув хўжалигида ўтган йил сарҳисоби бўйича эришилган ютуқлар ва янги йилда белгиланган режалар тўғрисида маълумотлар берилди. Шундан сўнг экин майдонларида шўр ювишнинг агротехник усуллари ва схемалари, керакли биомаҳсулотлар, шу билан бирга, далаларга ишлов беришда ва уни суғоришда замонавий технологияларни қўллаш, канал ва ариқларни бетонлаш афзалликлари тушунтирилди.
Бу каби семинарлар нафақат фермерлар билимларини оширибгина қолмай, балки улар билан ҳамкорликни ривожлантирган ҳолда сув ресурсларини бошқаришдаги муаммоларни биргаликда ҳал қилишга ёрдам беради.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





