БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Байрам муносабати билан ходимларни рағбатлантириш, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш юртимизда анъанага айланиб қолган, десак ҳеч муболаға бўлмайди.
Ана шундай тадбирлар Хоразм вилоятининг Шовот ва Тупроққалъа туманлари “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларида ҳам ўтказилди. Ташкилот раҳбарлари ходимларни кириб келаётган янги йил билан табриклаб, уларга совғалар улашишди. Шу билан бирга, меҳнат фаолияти давомида заҳматкашлиги билан ажралиб турган, Шовот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида гидротехник иншоотларга қаровчи лавозимида ишловчи Д.Саидов эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Шунингдек, вилоятимиз сув хўжалиги ташкилотлари томонидан Янгибозор туманининг “Чўболончи” ҳамда “Дўстлик” маҳаллаларида истиқомат қилувчи оилалар ҳолидан хабар олиниб, байрам дастурхонларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар топширилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)