СУВЧИЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилояти сув хўжалиги ташкилотларида ишчи-ходимларни байрам муносабати билан моддий раҳбатлантиришлар давом этмоқда.
Жумладан, Мелиоратив экспедиция, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларида хизматчиларнинг байрам дастурхонларига ун, ёғ, гуруч, парранда тухуми ва гўшт каби маҳсулотлар тарқатилди.
Бу каби ғамҳўрлик, эътибор ходимларни яхши кайфиятда иш жойига келишига, меҳнат самарадорлигини ошишига ва энг асосийси жамоада дўстона муҳит ҳукм суришига хизмат қилади. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)