
Унда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган режа-кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, хусусан, электр энергиясидан лимитлар доирасида фойдаланиш, мавсумий таъмирлаш тадбирлари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби масалалар таҳлил қилинди ҳамда келгуси топшириқлар юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида, мазкур станция 2022 йилда қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, 3 дона “Д-1600” русумли насос агрегатига эга. Сув олиш манбаи Амударё ҳавзаси ҳисобланиб, жойлашган ҳудудининг 550 гектар ер майдонини суғоришга хизмат қилади.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





